Ўзбекистон Афғонистонни яқин қўшни ва дўст мамлакат деб билади. Шунинг учун қўшни мамлакатда тинчлик ва осойишталикни ўрнатилиши, савдо, иқтисодиёт, транспорт, маданият ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожланиши учун барча саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. 

Жорий йилнинг 13 август куни Сурхондарё Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси ҳамда “Сурхондарё синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси раҳбарлари ва Афғонистон Ислом Республикаси Мозори Шариф вилояти “Муттақизода” МЧЖ раҳбарлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда, Сурхондарё Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи Ғ.Каримов, Сурхондарё синов ва сертификатлаштириш маркази директори Ф.Ҳамдамов ва Афғонистон Ислом Республикаси Мозори Шариф вилояти “Муттақизода” МЧЖ рахбарлари Муттақизода Мохаммад Асиф, Расоул Мохаммад Ариф билан икки давлат корхоналари ўртасида ўзаро ҳамкорлик, қўшма корхона очиш яъни электрон тарозилар, босим ўлчаш асбоблари (манометр) ишлаб чиқариш масаласида музокаралар олиб борилди.

Ахборот хизмати