Мустакиллик - буюк неъматдир! Ватан бу киши фахрланиши мумкин бўлган энг қадрли нарсадир. Тарихдаги барча шоирлару ёзувчилар, олимлару зиёлилар ватан туйғусини тараннум этганлар, ватанларини мадҳ қилганлар.  Ватанга хизмат бу ҳар бир ватандошнинг шиори бўлиши лозим. Ана шундагина буюк аждодларимизга лойиқ авлод бўлишимиз ва улар олдидаги қарзимизни узишимиз мумкин.

Айни  кунларда юртимизда Ўзбекистон Республикаси  давлат  мустақиллигининг  27 йиллигини муносиб кутиб олиш ва тантанали  равишда  нишонлаш  учун  ҳар томонлама  қизғин  тайёргарлик  кўрмоқда. “Азиз ва ягонамсан,  жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида ўтказилаётган мазкур байрам муносабати билан жойларда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.  

Шу муносабат билан 2018 йилнинг 30 август куни Қашқадарё синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонасида ҳам юртимиз Мустакиллик куни муносабати билан  мазкур шиор асосида тадбир ташкил этилди. 

Тадбирни марказ директори У.Амирқулов кириш сўзи билан очиб, халқимизнинг мутақилликка эришиш йўлида олиб борган ишлари, шу кунга қадар эришилган ютуқлар ва бугунги кунда юртимиз равнақи йўлида олиб борилаётган ишлар хусусида гапирди. Тадбирда иштирок этган барча ходимларга ўзининг самимий тилакларини билдириб, ишларига омад, оилаларига эса тинчлик-хотиржамлик тилади. Шунингдек, азиз ва муқаддас ватанимиз шаънига марказ ходимлари томонидан ҳам  энг яхши фикрлар ва тилаклар билдирилди .

Тадбир сўнгида марказ директори У.Амирқулов байрам муносабати билан марказнинг бир нечта ходимларини ишдаги хизматлари ва эришган ютуқлари учун фахрий ёрлиқ ва  совғалар билан тақдирлади.

Фурсатдан фойдаланиб Қашқадарё синов ва сертификатлаштириш маркази  жамоаси Республикамиз халқини  Мустақиллигимизнинг 27 йиллик қутлуғ санаси  билан табриклайди.

Ахборот хизмати