Тинч ва озод Ватан бағрида яшаш ва меҳнат қилиш қанчалик олий бахт. Мана 27-йилдирки юртимиз мустақиликка эришганидан сўнг халқимиз   ҳамжиҳатлик ва тотувликда меҳнат қилиб, ўзларининг ёруғ келажакларини барпо қилиб келмоқдалар.

Айни кунларда юртдошларимизнинг юз-кўзларида қувонч ва эртанги кунларга умид ва ишончлари тобора мустаҳкамланиб бораётганига гувоҳ бўласиз.

Буларнинг барчаси айтиш жоизки истиқлол берган имкониятлар десак тўғри бўлади. Бухоро Синов ва сертификатлаштириш маркази жамоаси ҳам Мустақиллигимизнинг 27-йиллигини муносиб ютуқлар билан кутиб олдилар.

Бўлиб ўтган байрам тадбирини Марказ директори А.Мухторов кириш сўзи билан очар экан, халқимизнинг фаровон ҳаёти ва келажаги учун истиқлол қанчалик чексиз имкониятлар берганини алоҳида таъкидлади.

Байрам тадбирларида марказнинг бир гуруҳ ходимлари “Ўзстандарт” агентлиги Бош диектори Д.Саттаров томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирлангани ходимлар меҳнатига муносиб эътибор ва эхтиром сифатида қабул қилинди.

Бухоро Синов ва сертификатлаштириш марказида ташкил этилган байрам дастурида ўз ишига янгича муносабатда бўлган бир гуруҳ ходимлар қўшимча совғалар билан тақдирландилар.

Албатта байрам кунлари ўтказилаётган бундай тадбирлар ходимлар ўртасида   соғлом рақобат муҳитини яратиши билан аҳамиятлидир.

   

Ахборот хизмати