Сиёсий партияларнинг жамиятдаги ўрни бошланғич ташкилотнинг фаоллиги ва ташаббускорлигига боғлиқ. Мамлакатимизда тобора чуқурлашиб бораётган демократик жараёнлар сиёсий партияларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви ҳамда фуқаролик жамиятини барпо этишдаги маъсулиятини тобора оширмоқда.

Бугунги кун сиёсий партиядан ўз сайлов олди платформасини бажариши учун ташаббускор бўлиш, ҳаётий таклифларни илгари суришда изчил фаолият олиб боришини талаб этмоқда.

Сиёсий партияга куч-қувват берадиган, унинг нуфузини оширадиган муҳим воситалардан бири—бу шубҳасиз унинг бошланғич ташкилотлари, албатта. Қуйи бўғин қанча фаол ва ташаббускор бўлса, сиёсий партия дастурий мақсадлари амалга ошишининг кафолати шунча мустаҳкамланади.

«Ўзбекистон Либерал-демократик» партияси бошланғич ташкилотлар фаоллиги ва ташаббускорлигини оширишга, унинг таркибий тузилмасини такомиллаштиришга, ёш ва сиёсий билимдон етакчилар сафини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Айнан шу мақсадлар юзасидан партия мутасаддилари «Фарғона синов ва сертификатлаштириш маркази» давлат корхонасида таништирув учрашуви ўтказдилар.

Албатта бундай ҳамкорлик марказда фаолият кўрсатаётган ёш мутахассисларни сиёсий онгларини ошириш билан бир қаторда, жамиятимизда кечаётган ислоҳотларда фаол иштирокларини таъминлайди.

Учрашувда марказнинг фаол ва ташаббускор ходимларини ушбу сиёсий партиянинг бошланғич  ташкилотига аъзоликка чақирдилар. Марказнинг 6 нафар ходимлари партиянинг бошланғич ташкилотига аъзо бўлиш учун ариза ёздилар.

Ахборот хизмати