Ўзбекистон Республикаси Президенти 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сонли қарорида белгилаб берилган “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” шиори остида мамлакатимиз бўйлаб ички туризмни ривожлантириш дастурини амалга ошириш ва бошқарма ходимларини “Мустақилликнинг 27 йиллиги муносабати билан рухиятини янада кўтариш  мақсадида бошқарманинг чора-тадбирлар режаси белгиланган.

Мазкур чора-тадбир мжросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё стандартлаштириш ва метрология бошқармаси ходимлари Республикамизнинг қадимий ва тарихий вилоятларидан бири бўлмиш Самарқандга саёҳат қилишди. Ушбу саёҳат ходимларни мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси билан яқиндан таништириш, уларни маданий ва маънавий хордиқ чиқаришлари учун ташкил этилди.

Ташриф давомида қадимий ва кўхна шаҳарнинг диққатга сазовор жойларидан Имом Ал-Бухорий мажмуаси, Мирзо Улуғбек расадхонаси ҳамда маҳобатли Регистон майдони ва унда қад ростлаган учта мадрасани томоша қилдилар. Шу билан бир қаторда мазкур обидаларнинг қурилиш тарихи ва аждодларимиз томонидан амалга оширилган тарихий ишлар тўғрисида кўплаб маълумотларга эга бўлдилар.   

Ахборот хизмати