Мазкур анжуманида Оммавий ахборот воситалари ходимлари учун Ахборот-маълумот маркази томонидан Республикамизда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар ва ишлаб чиқариш корхоналарини меъёрий ҳужжатлар ва стандартлар билан таъминлашнинг замонавий усулари мавзусидаги маълумотлар тақдим этилди.

 Матбуот анжуманида “Ўзстандарт” агентлиги Бош директорининг Матбуот котиби А.Расулов, Ахборот маълумот маркази директори А.Мустафоев ва бошқа масъул ходимлар иштирок этди.

Учрашув аввалида Ахборот маълумот маркази директори А.Мустафоев журналистларга марказнинг фаолияти ва унинг тизимидаги бўлимлар ва тадбиркорларга кўрсатиб келинаётган имкониятлари хусусида маълумот берди.

Матбуот анжуманида таъкидлаб ўтилганидек, Марказда қуйидаги бўлимлар ёрдамида тадбиркорларга яқиндан кўмак бериб келинмоқда.

  • Аризаларни қабул қилиш ва шартномалар тузиш,
  • Норматив ҳужжатлар билан таъминлаш ва стандартларни давлат фондини юритиш,
  • Меъёрий ҳужжатларни экспертиза қилиш,
  • Меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда, таржима қилишда амалий ёрдам кўрсатиш ва маҳсулотларни каталоглаштириш каби бўлимлари мавжуд.

Аризалар қабул қилиш ва шартномалар тузиш бўлими вазирлик ва идоралар, ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан келиб тушадиган аризаларни қабул қилади, норматив ҳужжатлар бутлигини текшириб, таҳлил қилади ҳамда шартномалар тузади.

Норматив ҳужжатлар билан таъминлаш ва стандартларни давлат фондини юритиш бўлими вазирлик ва идоралар, ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектлари мурожаатига асосан уларни норматив ҳужжатларнинг ҳисобга олинган нусҳалари, давлатлараро, Ўзбекистон давлат стандартлари ва ташкилот стандартларини кўрсаткичлари билан таъминлайди, шунингдек қуйидаги ахборотларни тақдим этади:

  • норматив ҳужжатлар давлат фондида мавжудлиги тўғрисида;
  • норматив ҳужжатларни актуаллаштирилиши тўғрисида, яъни норматив ҳужжатларнинг амал қилиш муддатлари, бошқа норматив ҳужжат билан алмаштирилганлиги, меъёрий ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилганлиги тўғрисида;
  • янги меъёрий ҳужжатларни келиб тушиши тўғрисида;
  • стандартларни белгиланишлари ва номларини аниқлаш бўйича ахборотларни тақдим этади.

Меъёрий ҳужжатларни экспертиза қилиш бўлими давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тадбиркорлик субъектларидан келиб тушадиган норматив ҳужжатларни экспертиза қилади, эксперт хулосасини расмийлаштиради.

Меъёрий ҳужжатларни экспертиза қилиш Адлия Вазирлиги томонидан 2004 йил
11 ноябрда 1422-сон билан рўйхатга олинган, “Ўзстандарт” агентлигида стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар тоифаларини тайёрлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом ҳамда стандартлаштириш тизими асос бўлувчи стандартларига мувофиқ амалга оширилади.

Меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда, таржима қилишда амалий ёрдам кўрсатиш ва маҳсулотларни каталоглаштириш бўлими:

  • меъёрий ҳужжатларни таржима қилиш;
  • барча тоифадаги меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда амалий ёрдам кўрсатиш;
  • ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг каталогларини тузиш ва электрон маълумотлар базасини яратиш, доимий янгилаб бориш;
  • транспорт воситаларига идентификацион номерни (VIN код) ўзлаштириб бериш каби хизматларни кўрсатади.

2018 йил бошидан норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишда 77 та, норматив ҳужжатларни давлат тилига таржима қилишда 130 та, маҳсулотларнинг каталог варақларини тузишда 559 та вазирлик, идоралар, ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, 752 та мурожаат натижасида 873 та норматив ҳужжат давлат рўйхатига олиниб, жорий этилди.

Тадбиркорлик субъектларини Давлат фондида мавжуд амалдаги норматив ҳужжатлар билан таъминлашда 558 та мурожаатлар асосида 7000 га яқин норматив ҳужжатлар билан таъминланди.

Маҳаллий маҳсулотларни экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида, 2017-2018 йилларда 1092 та халқаро стандартлар амалиётга жорий этилди. Натижада халқаро стандартларнинг сони 3807 тага етказилди. Жумладан, БМТ Европа иқтисодиёт комиссиясининг мева, сабзавот ва қуритилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларига тегишли 77 та стандартлари (шулардан, 24 таси мева, 32 таси сабзавот ва полиз экинлари, 21 таси қуритилган маҳсулотлар учун), Ҳалқаро соғлиқни сақлаш ташкилотининг 27 та “Кодекс Алиментариус” стандартлари қабул қилинди.

Меъёрий ҳужжатлар давлат фондида мавжуд бўлган стандартларнинг электрон нусхаларини Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) дастурига 8250 та стандартлар киритилди ва тест режимида ишга тушириш, KOICA ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш режалаштирилган.

Бугунги кунда норматив ҳужжатлар давлат фондида 37765 та норматив ҳужжатлар амалда. Улардан:

  • Ҳалқаро стандартлар (ИСО)–3807 та;
  • Давлатлараро стандартлар (ГОСТ) –18913 та;
  • Ҳорижий давлатларнинг миллий стандартлари (ГОСТ Р, АСТМ ...) –1100 та;
  • Ўзбекистон Республикаси давлат стандартлари (O’z DSt) – 4990 та;
  • Ташкилотнинг стандарти (Ts) - 8955 та.

Матбуот анжуманида журналистлар берилган маълумотлар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Ахборот хизмати