Марказдан узоқ масофада жойлашган аҳоли ва тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида газ ва сув ҳисоблагичларини давлат қиёслаш кўригидан ўтказиш шахобчаси ишга туширилди. Шахобчада ўлчаш воситаларини қиёслашга қабул қилиш, қиёслашдан ўтказиш ва мижозларнинг кутиб туриши учун барча қулайликлар яратилди. Натижада Муйноқ, Қўнғирот, Қонликўл ва Шуманай туманларидаги аҳоли ва тадбиркорларининг Нукус шаҳрига келиб кетиши харажатлари ва вақтини тежалишида қулайликлар яратилди.

Шунинингдек яқинда Амударё туманида 1 фазали электрон электр ва маиший газ ҳисоблагичларини давлат қиёслашидан ўтказадиган лаборатория, Беруний туманида маиший газ ва сув ҳисоблагичларини қиёслаш лабораториялари иш бошлади.

Ахборот хизмати