Ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва инвестициялар, шу жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш  жараёнида айрим ҳолатларда бир қатор муаммо ва камчиликлар ҳам кўзга ташланмоқда.

Республикамиз миқёсидаги давлат бошқаруви органларида кенг тарқалган ва бартараф этилмаётган тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини кўриб чиқиш ва амалга ошириш, зарур ишлаб чиқариш бинолари, ер участкалари ва кредит маблағларини ажратиш, муҳандислик-коммуникация ва бошқа инфратузилма иншоатларидан самарали фойдаланиш масалаларини ҳал этишдаги сансоларлик, қоғозбозлик ва турли тўсиқлар билан боғлиқ ҳолатлар тадбиркорлик субъектларини ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга фаол жалб этиш, ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини ошириш, саноат ишлаб чиқаришини кенгайтириш ва хизматлар соҳасини ривожлантиришга жиддий тўсиқ бўлмоқда.

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга тадбиркорлик субъектларини кенг жалб этиш, тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларининг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек, бўш турган объектлар, ер участкалари ва бошқа инфратузилмадан самарали ва оқилона фойдаланиш мақсадида  Президентимизнинг 2018-йил 11-сентябрдаги “Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  тарихий аҳамият касб этадиган қарори қабул қилинди.

Мазкур Қарорга асосан ҳудудларида комиссия ва ишчи гуруҳ аъзолари шакллантирилиб, уларнинг аниқ вазифалари ҳамда масъулиятлари белгилаб берилди. Жумладан, Самарқанд вилояти Тайлоқ туманида ҳам ишчи гуруҳи ташкил этилди ва  уни раҳбари этиб Самарқанд Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи  - М.Саидов тайинланди.

Ишчи гуруҳи аъзолари томонидан Тайлоқ туманидаги бир қатор қаровсиз қолган, ишлатилмай турган бино, иншоот ва ер майдонлари аниқланди. Тайлоқ тумани ҳокимлиги ва ишчи гуруҳ аъзоларининг ташаббуси билан туман ҳудудидаги қаровсиз бино ва ерларни тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни бошламоқчи бўлган тадбиркорларга таништириш мақсадида 2018 йил 19 сентябрда кўргазмали ярмарка ўтказилди.

Ушбу ярмаркада Ўзбекитсон Республикаси Президенти Администацияси масъул ходими С.Алиев раҳбарлигидаги комиссия аъзолари иштирок этиб, тадбир давомида тадбиркорларни қизиқтирган саволларга тегишли жавоб берилди.