Жорий йилнинг 18 сентябр куни “Ўзстандарт” агентлиги  Бош директори Д.Саттаров, “Турк стандартлари институти”нинг  Ўзбекистондаги ваколатхонаси рахбари Ҳусаин Селим ўғли билан учрашди.          

Суҳбат чоғида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ва Туркия Республикаси  Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг жорий йил 29 апрел-1 май кунлари Тошкент шахрида юқори доирадаги учрашувида “Ўзстандарт” агентлиги ва “Турк стандартлари институти” ўртасида  имзоланган 2018-2020 йилларда ўзаро ҳамкорлик қилиш Дастури бўйича икки томонлама муносабатларни ривожлантириш   истиқболлари муҳокама қилинди.

Музокаралар натижаларига кўра, 2018-2020 йилларда “Ўзстандарт” агентлиги ва “Турк стандартлар институти” ўртасидаги ҳамкорлик дастурини амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди ва ташкилотлар ўртасидаги муносабатларни, келишувларни мувафиқиятли амалга оширилишига ишонч билдирилди.