Қозоғистон  Республикаси  «Миллий  аккредитация  маркази»  нинг  2018 йил  25 августидаги буйруғига асосан 18-22 сентябр кунлари «Бухоро синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси» нинг кимё маҳсулотларини синаш халқаро лабораториясида бирламчи инспекция текшируви ўтказилди ва бир вақтнинг ўзида синов лабораториясининг аккредитация доираси кенгайтирилди.

Инспекция текшируви хулосалари бўйича ўтган бир йиллик иш фаолияти давомида лабораторияда бирорта ҳам камчиликка йўл қўйилмаганлиги, белгиланган меъёрлардан оғишмаган ҳолда хизмат кўрсатилиб келинаётганлиги аникланди ва   2017 йил 27 октябрдаги  №KZ.Т.00.1951 рақамли Аккредитация гувоҳномаси  тасдикланди.

Эндиликда марказнинг кимё махсулотларини синаш лабораторияси расмийлаштираётган синов баённомаларида ILAC-MRA белгисидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди. Бунинг натижасида синов баённомаларини бугунги кунда дунёнинг турли давлатларида тан олиш имконияти яратилди.

Кимё маҳсулотларни синаш халқаро лабораторияси томонидан қуйидаги махсулот турлари буйича аккредитация доираси кенгайтирилди, жумладан: ювиш ва тозалаш маҳсулотлари, атир ва хўжалик совуни, нам солфеткалар, косметик кремлар, санитар- гигиеник қоғоз маҳсулотлари, пластмасса маҳсулотлари ва бошқалар.     

Кимё маҳсулотларни синаш лабораторияси томонидан 9 та халкаро ISO меъёрий ҳужжатлари талаблари асосида атир ва хўжалик совунини синаш усуллари жорий этилди.

Ахборот хизмати