Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори Саттаров Дилшод Нематович Facebook’да расмий саҳифасини очди.

“Расмий саҳифамга хуш келибсиз! Ҳурматли дўстлар, мен сизларни мамлакатимиз ва дунё миқёсида “Ўзстандарт” агентлиги тизимидаги долзарб мавзулар, янгиликлар, маълумотлар ҳамда иш фаолиятимиз билан боғлиқ жараёнлардан ижтимоий тармоқ ёрдамида кенг оммани хабардор қилиб боришни мақсад қилдим.

 Шу билан бирга, Сизнинг фикрингиз, таклиф ва мулоҳазаларингиз мен учун жудаям муҳим. Сизлар билан тезкор ва тўғридан-тўғри мулоқот қилишдан бағоятда мамнунман”

Ушбу саҳифа орқали  “Ўзстандарт” агентлиги бош директори Саттаров Дилшод Нематовичга талаб ва таклифларингизни юборишингиз мумкин.

Ушбу сахафани юритишдан мақсад ахоли ва тадбиркорларда ўз фаолиятларида учраётган  муаммоларга ечим топиш ҳамда улар билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатишдир.
Ушбу ҳавола орқали "Ўзстандарт" агeнтлиги бош дирeктори саҳифасига ўтишингиз мумкин.