27 июнь – Мамлакатимизда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни. Бу санани ҳаётини ўткир ва таъсирчан кучга эга бўлган, оғир ва машаққатли, шу билан бирга, шарафли, халқимизни ахборот билан таъминлашдек олижаноб ишга бағишлаган касб эгаларигина эмас, балки барча юртдошларимиз ҳам кенг нишонлайдилар.

Зеро,  ҳаётимизнинг бирон соҳасини оммавий ахборот воситалари фаолиятисиз  тасаввур  этиш  қийин. Юртимиз тараққиёти йўлидаги эзгу мақсадларни рўёбга чиқариш, истиқлол руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, умуминсоний қадриятларни қарор топтириш, халқимиз маънавиятини бойитиш соҳасидаги хайрли ишларда журналистларнинг муносиб хизмати бор.

 Фурсатдан фойдаланиб, “Ўзстандарт” агентлиги раҳбарияти йил давомида  ҳамкорликда  ишлаб,  агентлик фаолиятини Оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритишда ўзларининг ёрдамларини берган журналистларни касб байрамлари билан табриклайди. Ижодларига омад,  оилаларига тинчлик ва фаровонлик тилаб қолади. Қаламингиз доимо ўткир бўлсин азиз журналистлар.