Тадбиркорлар “Ўзстандарт” агентлигига эмас, аксинча “Ўзстандарт” тадбиркорларнинг ҳузурига бориб, улар билан юзма-юз учрашувларни ўтказишга бел боғлади ва шу йўсиндаги  учрашувларнинг навбатдагиси “UZKAND” корхонаси билан бўлиб ўтди.

"UZKAND" МЧЖ қуритилган мeвалар ишлаб чиқаришга иҳтисослашган бўлиб, корхона раҳбари билан суҳбат жараёнида, маҳсулотларини олтин гугурт миқдорини аниқлашда қийинчиликлар мавжудлиги ва уларни ҳал этиш бўйича таклиф ва мулоҳазалари олинди. 

Учрашув давомида тадбиркор ўз фаолиятини янада такомиллаштириши учун “Ўзстандарт” агентлиги кўмагида қуритилган мевалардаги олтин гугурт миқдорини аниқловчи янги лабораториялар ташкил этиш ёки мавжуд лабораторияларни такомиллаштириш, яъни уларни хизмат кўрсатиш қувватини оширишни таклифини берди ва бу унга қисқа муддатлар ичида корхонасининг экспорт салоҳияти ва гeографияси кенгайшини маълум қилди.

“Ўзстандарт” агентлиги бош директори "UZKAND" МЧЖ томонидан билдирилган мурожаатни имкон қадар қисқа муддатларда ижобий ҳал қилиш юзасидан маъсул ходимларгакўрсатмабериб, ижросиниқатъий назоратга олинишини маълум қилди.

Келгусида, "UZKAND" МЧЖтомонидан кўтарилган муаммонинг ечими юзасидан  амалга оширилган ишлар тўғрисида қўшимча маълумот берилади.

Ҳурматли тадбиркорлар Сизда “Ўзстандарт” агентлиги раҳбарияти билан юзма-юз суҳбатлашиш истаги бўлса ушбу ҳавола орқали сўралган маълумотларни (телефон рақами, манзил ва ҳ.к) киритинг ва биз албатта, Сиз билан боғланиб, ташриф буюрамиз! Энг муҳими, сизнинг  муаммонгизга  ечим  топамиз.