ИМСМИ ташкилоти Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)га аъзо давлатлар ўртасида халқаро савдо муносабатларини  ривожлантиради, янги стандартларни ишлаб чиқади, мавжуд стандартларни  ИҲТга  аъзо давлатлар ўртасида келишиш бўйича иш юритиб, савдодаги техник  тўсиқларни  бартараф  этади.

ИМСМИ ташкилотига ”Ўзстандарт” агентлигининг аъзо бўлиши, юртимизнинг “ҲАЛОЛ” маҳсулот ва хизматларнинг бозорига киришига, “ҲАЛОЛ” туризмнинг ривожланишига ҳамда ўз навбатида ушбу тизим билан боғлиқ бўлган бошқа соҳаларни ҳам тараққий этишига асос бўлади.