“Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат корхонаси кўп тармоқли, техник жихатдан жихозланган, замонавий меъёрий ва услубий ҳужжатлар билан таъминланган, 15 та ўлчаш турлари бўйича ўлчаш воситаларини қиёслаш, калибрлаш, метрологик аттестация қилиш ишларини 24 та лабораториялардан ташкил топган 7 та бўлим, 1 та сертификатлаштириш  идорасига эга. Институт лабораторияларида юқори аниқликдаги ўлчаш ва синаш воситаларидан фойдаланилади (Лабораторияларда жами 155 дона юқори аниқликдаги бирламчи ва 679 дона наъмунавий ўлчаш воситалари мавжуд).

 Институтда  ходимларнинг малакаларини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, жорий йилда 20 тадан ортик ходимлар Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий тадқиқот институтида ва 5 ходим Беларусь республикаси миллий  метрология институтида малака ошириб келишди. Шунингдек Германиянинг (РТВ), ҳамда Туркиянинг (TÜBİTAK UME) ташкилотлари билан ҳамкорлик мемарандумлари имзоланди.

“Ўзбекистон миллий метрология институти” Давлат корхонасида 10 та миллий бошланғич эталонлари мавжуд, бу эса республикадаги 700 дан ортиқ юқори аниқликдаги ўлчаш воситаларини қиёслаш (калибрлаш) имконини беради:2018 йилда – 6 та эталон, 2019 йилда 4 та эталон, 2020 йилда 3 та эталон ва 2021 йилда эса 2 та эталдон харид қилиниши белгиланган.  Бунинг натижасида мавжуд эталонлар сони 24 тага етказилиб, республикадаги 2500 дан ортиқ юқори аниқликдаги ўлчаш воситаларини чет элга юбормасдан ўзимизда метрологик текширувдан ўтказиш имконияти яратилади. 2015-2016 йилларда 43 та эталонлар калибрлаш (солиштириш) дан ўтказилади.Республикамизда ўтказилган ўлчашлар натижасини Ҳалқаро даражада тан олинишига эришиш мақсадида Халқаро ўлчовлар ва тарозилар қўмитасининг ўзаро тан олиш тўғрисидаги келишуви (CIPM MRA) га асос солинди. Маълумки, маҳсулотнинг сифат назорати ўлчаш ва синаш асосида амалга оширилади. Ҳар бир ўлчашлар ва синовлар натижалари эса давлатлараро тан олинишга эҳтиёж сезади.

Ўзбекистоннинг Метрик конвенцияга қўшилиши давлатлараро интеграциялашувни таъминлашга, халқаро савдо жараёнларида талаб этиладиган маҳсулотларни синаш ва ўлчаш натижаларининг халқаро миқёсда тан олинишига замин яратиб беради.

 Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда “Ўзстандарт” агентлигининг 2018 йилда метрлогия бўйича халқаро Метрик конвенцияга (1875 йил 20 май куни Парижда тузилган) қўшилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш белгиланган бўлиб, Метрик конвенциясига аъзо бўлишни ўрганиш  натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Қарор лойихаси киритилди. Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари ходимлари ўзларини қизиқтирган бошқа саволларига ҳам жавоб олдилар.