«Ўзстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланган режа-дастурига асосан, янги синов усулларини ўзлаштириш ва модернизация қилиш мақсадида Қўқон синов ва сертификатлаштириш маркази учун, Кьельдаль усули бўйича оқсил миқдорини аниқловчи  Кельтран ускунаси,  маҳсулотларнинг оқлилик даражасини  аниқловчи Белизномер ускунаси,  тортиш шкафи ускуналари  харид қилинди.

Бу ускуналар синов лабораториялари мажмуаси ваколат доирасини янги усулларга кенгайтиради ва маънан эскирган ускунани замонавий ускунага алмаштиради. Масалан  Кельтран ускунаси  сут маҳсулотлари, гўшт маҳсулотлари, омухта-ем маҳсулотлари ва бошқаларда оқсил миқдорини аниқловчи ускуна  ҳисобланади. Бу янги олинган ускуна синов лабораториялари мажмуаси  ваколат доирасини юқорида айтиб ўтилган кўрсатгичга кенгайтирилиб, сут ва гўшт  маҳсулотларини синовини тўлиқлигича қамраб олиш имконин беради. 

 

Ахборот хизмати