Жорий йилнинг 23-25 ​​октябр кунлари Франциянинг Париж шахрида Стандартлаштириш ва сертификатлаштириш соҳасида фаолият олиб борувчи AFNOR ва метрология соҳасида иш юритувчи ҳалқаро BIPM ташкилоти эксперт ишчи гуруҳи вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди. 

Тадбирда Франция ва Европа иттифоқида стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш, техник жихатдан тартибга солиш, CE маркировкаси, ҳодимларни тайёрлаш, анти-коррупция, сифат тизимларидаги эксперт аудиторларни IRKA ҳалқаро аудиторлар рўйхатидан ўтказиш в аудиторларни қайта тайёрлаш ҳамда метрология соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва Европа бозориги махсулотларни экспорт қилишда мувофиқликни баҳоловчи идораларнинг ўрни мавзулари муҳокама этилди.

Ўз навбатида Ўзбекистонда стандартлаштриш ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларини ривожлантириш мақсадида AFNOR ташкилоти экспертлари таклиф этилди ва ҳамкорлик дастури имзолашга келишиб олинди.