“Ўзстандарт” агентлиги аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган давлат хизматларининг такомиллаштириш ҳамда мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги ишларнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида тизим ташкилотларининг фаолиятларига танқидий баҳо берилмоқда. Шу мақсадда “Ўзбекистон Миллий метрология институти” давлат корхонасининг бугунги кундаги  фаолияти  ўрганилди.

Ўзбекистон Миллий Метрология институти зиммасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 28.04.2017 йилдаги ПҚ-2935-сонли қарори белгиланган вазифалар, жумладан аҳолига кўрсатилаётган хизматлар, мамлакатни экспорт салоҳияти ҳамда инвестицион жозибадорлигини ошириш, давлат хизматларини кўрсатиш жараёнларини оптималлаштириш даражаси ҳамда миллий корхоналарнинг хорижий мамлакатлар метрология институтига хизматларидан фойдаланиш даражаси ўрганилмоқда.

Бундан ташқари Ўзбекистон миллий метрология институти томонидан ҳудудий синов ва сертификатлаштириш  маказлари метрология бўлимларига  амалий кўмак бериш, ҳамда аҳоли ва тадбиркорларнинг маиший ўлчов воситаларини давлат қиёсловидан ўтказишдаги айрим муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш ва айнан метрология соҳасида илмий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш илмий фаолият билан шуғулланиш учун яратилган имкониятлардан тўлақонли фойдаланиши таҳлил олиб борилмоқда.