“Ўзстандарт” агентлиги томонидан тасдиқланган режага асосан, жорий йилда синов ва калибрлаш лабораторияларини ривожлантириш дастури ижроси юзасидан “Наманган синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси метрология бўлимига РСТ-200 кучланиш ва токтрансформаторларни қиёслаш ускунаси харид қилинди.

Бу билан марказнинг метрология бўлими томонидан эндиликда токтрансформаторларни ўрнатилган жойида метрологик текширувдан ўтказиш имконияти пайдо бўлди ҳамда келгусида лабораториянинг аккредитация доирасини кенгайтириш билан кучланиш трансформаторларини ҳам метрологик текширувдан ўтказиш имконияти юзага келади. Ўз навбатида хўжалик  юритувчи субъектларига кўрсатилаётган метрологик хизматларнинг сифати ошади ва қулайликлар яратилади.