“Ўзстандарт” агентлиги “Қўқон синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонасининг (“Қўқон ССМ” ДК) синов базасини ривожлантириш режа дастурига мувофиқ, Калибрлаш лабораториялари мажмуасини қўшимча таъминлаш мақсадида Францияда ишлаб чиқарилган “SATAM” русумли суюқлик ҳисоблагичи харид қилинди.
“SATAM” суюқлик ҳисоблагичи суюқлик ҳажмларини қиёслаш ва калибрлаш учун мўлжалланган бўлиб, гидро ҳажмли эркин парракли хилдаги ҳисоблагичдан иборатдир.
“SATAM” суюқлик ҳисоблагичини амалиётга татбиқ етиш евазига “Қўқон ССМ” ДК қошидаги калибрлаш лабораториялари мажмуасининг аккредитация доирасини кенгайтириш имконияти яралади, ҳамда ўлчовларнинг аниқлик даражаси ошади.

Ахборот хизмати