2018 йил 12-13 ноябр кунлари Қирғизстон Республикасининг Бишкек шаҳрида Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизстон ва Қозоғистон минтақавий ишчи гуруҳининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Унинг ишида келгусидаги ҳамкорлик режалари ва тижорат сифат стандартларини илгари суриш, ҳамда минтақада қишлоқ ҳўжалиқ  маҳсулотларининг  тақдимоти  бўйича  мувофиқлаштирилган  позицияни  ишлаб  чиқишни муҳокама қилинди.

Йиғилиш иштирокчилари 2017-2018 йилларда амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилдилар, янги ва қуритилган қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларига оид бир қатор тушунтириш материаллар лойиҳасини кўриб чиқдилар, ишлаб чиқарувчилар, қайта ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар ўртасида ЕИК БМТ стандартларини кенгроқ билиш учун стратегия ва ҳамкорликдаги тадбирлар режаси ишлаб чиқдилар.

Минтақавий ишчи гуруҳ йиғилишига Тожикистон, Қирғизстон ва Қозоғистондан келган иштирокчилар билан бирга «Ўзстандарт» Агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ҳўжалиги вазирлиги, «Ўзбекозиқовқатхолдинг», тадбиркорлар уюшмалари,  шунингдек қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, қайта ишловчилар ва экспорт қилувчилар вакиллари қатнашдилар.

Ушбу учрашув “CANDY - IV”- қайта ишлов бериш соҳасида экспортга йўналтирилган ўрта ва кичик бизнес корхоналари учун маҳсус ва кенг қўлламли хизматлар-Марказий Осиёда бизнес воситачилик ташкилотларини кенгайтирилган қўллаб-қувватлаш дастури” Hilfswerk International ҳалқаро ташкилоти доирасида“Марказий Осиё-Инвест-IV” Европа Иттифоқининг молялаштирилган дастури ҳамда Финляндия Ҳукумати ва "GIZ Минтақавий Дастури томонидан молиялаштирилган “Кенгайтирилган Европа“: “Марказий Осиёда савдога кўмаклашиш” БМТ Тарққиёт Дастурининг Минтақавий Дастури  билан  биргаликда  ташкил этилди.

Ахборот хизмати