Бухоро синов ва сертификатлаштириш маркази ўз фаолият кўламини  янада кенгайтириш ва вилоятда фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларнинг муаммоларига ўз вақтида ечим топишга ҳаракат қилмоқда.

Бунинг учун марказ ҳамкор идоралар билан истиқболли дастурлар устида иш олиб бормоқда. Бугун Синов ва сертификатлаштириш маркази Савдо-саноат Палатасининг Бухоро ҳудудий бошқармасига аъзо бўлди. Шу муносабат билан вилоят бошқармасида аъзолик гувоҳномасини топшириш тадбири бўлиб ўтди.

Албатта бундай ҳамкорлик ёрдамида марказ учун тадбиркорларни ҳар томонлама  қўллаб-қувватлаш учун ҳуқуқий асос яратади.

Матбуот хизмати