Айни  кунларда  халқимиз  Ватанимизнинг кўп асрлик тарихида мутлақо янги давлат, янги жамият барпо этиш йўлини очиб берган  буюк тарихий воқеа-Ўзбекистон Республикаси  давлат  мустақиллигининг  25 йиллигини муносиб кутиб олиш ва тантанали  равишда  нишоллаш  учун  ҳар томонлама  қизғин  тайёргарлик  кўрмоқда.

Мустақиллик йилларида  «Ўзстандарт» агентлиги тизимида ҳам эътиборга молик ютуқларга эришилди.  Ҳар йили агентлик тизимидаги синов ва қиёслов лабараторияларини  ривожлантириш юзасидан  режалар тасдиқланиб, амалий ишлар олиб борилади.

Таҳлилларга кўра, ўтган 2015 йил давомида Республика Синов ва сертификатлаштириш  маркази ДК ва унинг ҳудудий марказлари ҳузуридаги синов ва қиёслов  лабараторияларини  ривожлантириш  мақсадида жами 197 дона синов ускуналари ва ўлчов воситалари харид қилинди.  Бу билан ҳудудий марказлардаги фойдаланишда бўлган 92 та маънан эскирган ускуналарни замонавийларига алмаштиришга эришилди. Ҳамда 118 турдаги синов услублари бўйича лабараторияларнинг  аккредитация  доиралари  кенгайтирилди.