“Ўзстандарт” агентлиги раҳбарияти томонидан тасдиқланган режа-дастурига асосан, навбатдаги учрашув Олмалиқ синов ва сертификатлаштириш марказида ташкил этилди.

Семинар ишида марказ ходимлари, маънавият ва маърифат тарғиботчилари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашдилар.

 Йиғилиш аввалида меҳмонлар Олмалиқ синов ва сертификатлаштириш марказининг фаолияти билан танишиб, ходимлар учун яратилган шароитларни кўздан кечирдилар.

Учрашув давомида сўзга чиққанлар одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилган ҳолда, марказга ташриф буюраётган  жисмоний ва юридик шахсларга самимий муносабатда бўлиш, мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш ва таъмагирлик иллатларига берилмасдан ишлашлари кераклиги ва юртимиздаги ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларга амалий ёрдам бериш ҳозирги куннинг долзарб масаласи эканлигига эътибор қаратдилар.

Семинар сўнггида ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Ахборот хизмати