Хоразм вилояти Питнак шаҳрида «Ўзстандарт» агентлиги Хоразм синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонасининг бўлими сифатида «Илмий ишлаб чиқариш маркази» ташкил қилинди.

«Ўзстандарт» агентлиги бош директори жорий йил 29 ноябр куни марказнинг иш фаолияти билан танишиш мақсадида «Илмий ишлаб чиқариш маркази» да бўлиб, у ердаги маъсул мутахасислар ва метрологик шахобча фаолияти билан танишди. Тадбиркорларга янада қулайликлар яратиш мақсадида улар билан суҳбатда бўлди.

Бундан ташқари “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори вилоятдаги “TILLO DOMOR” хусусий корхонаси фаолияти билан танишиб, корхона маҳсулотларини сифати ва ишлаб чиқариш жараёнларига  баҳо берди.

 Экспорт географияси билан ҳам танишди. Янгидан қурилаётган ишлаб чиқариш цехларида ўрнатилаётган замонавий, экспортбоп, халқаро талаблар даражасидаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш имкониятлари билан танишди. Маҳсулотларни экспортга йўналтиришнинг асоси тўғридан-тўғри халқаро стандартлар талабларига асосан  ишлаб чиқаришни ташкил этиш эканлиги тўғрисида  тавсиялар  берди. Янгидан ташкил қилинаётган синов лабораториясини жиҳозланиши бўйича биргаликда иш олиб боришга келишиб олинди.

Ахборот хизмати