Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Осиё ва Тинч океани учун ижтимоий иқтисодий комиссияси (ESCAP) вакиллари Cеcилиа Рейс ва Алвин Ма ҳамда «Ўзстандарт» агентлиги ходимлари ўртасида учрашув ташкил этилди.

ESCAP БМТнинг бешта минтақавий комиссияларидан биридир. Осиё ва Тинч океани минтақаси учун минтақавий ривожланиш тармоғи бўлиб 1947 йилда ташкил этилган ҳамда маркази Бангкокда жойлашган. ESCAP таркибида 53 та аъзо давлатлар ва 9 та шерик аъзо давлатлар мавжуд. ESCAP савдони енгиллаштириш фаолияти билан шуғулланади.

Савдони енгиллаштириш соҳасида ESCAP мамлакатларга қуйидаги йўналишлар бўйича ёрдам беради жумладан Ўзбекистонга ҳам:

  • савдо операцияларини амалга ошириш учун зарур бўлган харажатларни ва вақтни камайтириш учун савдо тартибларини соддалаштириш, уйғунлаштириш ва стандартлаштиришни таъминлаш;
  • савдо-сотиқ ва инвестициялар оқимларининг, хусусан, қоғозсиз савдонинг ва онлайн савдонинг ўтказилишига кўмаклашиш;
  • минтақада ESCAP нинг савдо имкониятларини кенгайтиришни рағбатлантириш ва бошқа фаолиятларни амалга ошириб келмоқда.

Ҳозирги кунда ташриф буюрган экспертлар минтақада Single Window принципи асосида қоғозсиз савдога ва онлайн савдога ўтказилишига кўмаклашиш мақсадида Моғулистон, Мьянма, Арманистон ва Ўзбекистонга ташриф буюрган. 

Мазкур ўзига хос учрашувнинг мақсади Осиё-Тинч океани ҳудудида трансчегаравий қоғозсиз савдо юритишдан манфаатдор бўлган мамлакатларнинг ҳуқуқий масалаларни баҳолаши ва Осиё-Тинч океани ҳудудида трансчегаравий қоғозсиз савдони соддалаштириш бўйича рамкали келишувга қўшилиш имкониятлари ҳамда ушбу қадамга тайёрлик даражасини текшириш саналади. Учрашув сўнгида томонлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди, шунингдек келгуси ҳамкорлик ва кўмаклашишга тайёр эканликларини билдиришди.

  

Ахборот хизмати