Маҳсулотларнинг жаҳон бозоридан муносиб ўрин эгаллаши борасида унинг сифат кўрсаткичлари бозорнинг биринчи қонунидир.

Зеро, маҳсулот ва хизматларининг рақобатбардошлигини ошириш – иқтисодиётимиз ривожининг муҳим  омили ҳисобланади. Тадбиркорларимиз ишлаб чиқараётган ва сифат жиҳатдан дунёнинг етакчи компаниялари товарлари билан бемалол рақобатлаша оладиган маҳсулотларимиз бугунги кунда 180 турдан ортиқ сархил мева-сабзавот ва уларни қайта ишлаш асосида тайёрланган маҳсулотларимиз дунёнинг 80 та давлатларига экспорт қилинмоқда.

Жорий йил тасдиқланган тармоқ жадвали асосида Қашқадарё стандартлаштириш ва метрология бошқармаси ҳамда Қашқадарё синов ва сертификатлаштириш маркази Давлат корхонаси томонидан  114 та корхонада ISO 9001:2015 сифат менежменти тизимлари жорий этиш ҳамда ушбу тизим бўйича сертификатлаштириш ишлари жадал равишда олиб борилмоқда.

 Қашқадарё  вилоятининг Яккабоғ туманида инвестиция лойиҳаси асосида бунёд этилган “ДАВР ШАРОБ” масъулияти чекланган жамияти  ISO 9001:2015 сифат менежменти тизими асосида сертификатлаштирилди. Жамиятнинг технологик линиялари, синов лабораториясидаги ускуналар Италия давлатидан келтирилган бўлиб  ишлаб чиқарилаётган махсулотлар тўлиқ халқаро стандартлар талабларига жавоб беради.

Шунингдек, жамият тасарруфидаги синов лабораторияси Қашқадарё стандартлаштириш ва метрология бошқармаси томомнидан O`z DSt 3170:2017 стандарти талаблари асосида аттестацияланиб бугунги кунда синов лабораторияси тўлиқ фаолият кўрсатиб келмоқда.

Ушбу жамият томонидан ишлаб чиқарилаётган махсулотларнинг асосий қисми чет ва кўшни давлатларга экспортқилинмоқда.     

Мамлакатимиз иқтисодиётида эришилаётган бу каби тадрижий ўзгаришлар, ривожланишларни дунёдаги етакчи иқтисод намоёндалари, йирик бизнесменлар, Ўзбекистонда тадбиркорлар учун соғлом ва қулай ишбилармонлик муҳити мавжудлиги, бу борада қонунлар ва муҳим хужжатлар қабул қилинаётгани етакчи давлатларнинг мамлакатимизга бўган қизиқишини оширмоқда.

Ахборот хизмати