Мамлакатимиз  Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорининг мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш мақсадида  “Ўзстандарт”  агентлигининг  ҳудудий марказларида қатор семинар-йиғилишлар ташкил этилмоқда.

Навбатдаги анжуман Фарғона вилоят Давлат божхона бошқармаси мажлислар залида “Фарғона синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси,  вилоят давлат  божхона бошқармаси,  вилоят ДСЭНМ, Савдо-саноат палатасининг  вилоят ҳудудий бошқармаси,  вилоят солиқ бошқармаси, Фарғона вилояти Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, вилоят ветеренария  бошқармаси, ҳамда вилоят истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси масъуллари қатнашдилар.

Халқимиз олдида ишончни қозониш, тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатишда сусткашлик, товламачилик, уларни овора қилиш каби ҳар хил тўсиқларни бартараф этиш керак, – дейди “Фарғона синов ва сертификатлаштириш  маркази” давлат  корхонаси директори Алишер Абдуллаев. – Давлат идорасига мурожаат қилган фуқаро ва тадбиркорларда пайдо бўлиши мумкин бўлган нафрат туйғусига йўл қўймаслик зарур.

Бу билан тадбиркорларга  Муҳтарам Президентимиз олиб бораётган оқилона сиёсатлари натижасида вужудга келаётган имтиёзларни тўғри ва ўз вақтида  тарғибот қилиш орқали етказиш муҳим. Бунинг натижасида тадбиркорлар янада кўтаринки кайфият билан Ватанимиз ривожи йўлида ўз бурчларини ҳис этган холда янгидан янги лойиҳаларни амалга оширишлари ва кўплаб инвестицияларни кириб келиши ва энг муҳими халқимизнинг эҳтиёжларига, маҳсулот сифатга ва хавфсизлигига катта аҳамият қаратилади.