Ис газидан заҳарланишни олдини олиш ва иситиш тизими жиҳозларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида “Ўзстандарт” агентлиги томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар савдо шаҳобчаларида ҳамда бозорларда сертификатсиз ва сифати кафолатланмаган иситиш тизими жиҳозларининг (иситиш қозонлари, электр печлари) сотилишининг олдини олиш бўйича мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўрганишлар ўтказилди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар савдо шаҳобчаларида ҳамда бозорларда фаолият юритаётган жами 76 та савдо объектларида бўлиб ҳаққоний ҳолат билан танишилди.

Минг афсуски ўрганиш натижаларига кўра жами 1033 дона иситиш жиҳозларидан 753 донаси (72,9 %) қонунга хилоф равишда мувофиқлик сертификатисиз сотилаётганлиги аниқланди ва 575 донаси солиқ идоралари томонидан савдодан олиб ташланди, 180 тасини савдодан чиқариб ташлаш бўйича солиқ идораларига ёзма равишда мурожаат қилинди.

Ушбу сертификатсиз сифати кафолатланмаган иситиш жиҳозларининг
212 тасини газли иситиш печлари ва 761 тасини электр иситиш печлари
(шу жумладан, қўлбола иситиш жиҳозлари 214 дона) ташкил этади.

ДИҚҚАТ! ДИҚҚАТ! ҲУРМАТЛИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАР, ОИЛАНГИЗ УЧУН ИСИТИШ ЖИҲОЗЛАРИНИ ХАРИД ҚИЛАЁТГАНДА АЛБАТТА УНИНГ СЕРТИФИКАТИНИ СЎРАШНИ УНУТМАНГ.