“Ўзстандарт” агентлиги томонидан автотранспорт воситалари, шу жумладан газ-баллон ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш бўйича лабораториялар тармоғини яратиш мақсадида Жанубий Корея давлатининг “Si Resource Co. Ltd” ҳамда “Hydrogen Power Co. Ltd” компаниялари Агентликнинг “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Келишув имзоланди.

Келишув доирасида республикамиз миқёсида 1 босқичда умумий қиймати 60 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 15 та автотранспорт воситалари, шу жумладан газ-баллон ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш бўйича синаш лабораториялари ташкил қилиниши назарда тутилган.