Қашқадарё синов ва сертификатлаштириш марказида, Божхона бошқармаси, Савдо-саноат палатаси ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари ҳамкорлигида семинар-тренинг ўтказилди.

Семинарнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги № ПҚ-4059 сонли қарорининг ижроси хусусида бўлди. Қарор бандларида белгилаб берилган барча вазифаларнинг ижросини мутасадди идоралар билан ҳамкорликда таъминлашга қаратилди.

Семинар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.