Қашқадарё синов ва сертификатлаштириш маркази, Қарши Муҳандислик ва иқтисодиёт институти билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишларини йўлга қўйган. Бунинг натижасида марказ ва институт ўртасида назарий олинган билимлар амалиёт билан уйғунлаштириб борилмоқда.

Жорий йилда институтнинг катта ўқитувчиси Ўктам Махманов ҳамда Синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонасининг мутахассиси Раҳматулла Азизов ҳаммуаллифлигида “Метрология ва стандартлаштириш” номли китоби нашрдан чиқарилди.

 “Адабиёт учқунлари” нашриёти томонидан чоп этилган мазкур китоб Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги тизимидаги олий ўқув юртларининг талабалари учун ўқув қўлланма сифатида тавсия қилинди.

Мазкур китобда метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштиришга оид масалалар кенг ёритилган бўлиб, ўлчашлар назарияси асослари, усуллари ҳамда ўлчаш воситаларидаги аниқликларга эришиш, шунингдек, стандартлаштиришга оид илмий маълумотлар билан танишиш мумкин.