Жиззах синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси ва вилоятдаги тадбиркорлар ва фермер хўжаликлари иштирокида вилоятнинг Дўстлик ва Ғаллаорол туманларида семинарлар ташкил этилди.

Семинарда GLOBALG.A.P ҳалқаро стандарти талаблари асосида мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш, ушбу турдаги маҳсулотларни Европа давлатларига экспорт қилишни қўллаб-қувватлаш, халқаро бизнес кооперациясини ривожлантириш борасида тушунтиришлар берилди.

Шу билан бирга, Пахтакор туманида жойлашган “Jizzax Agritrade” МЧЖ корхонасида давра суҳбати ташкил этилиб, синов лабораториясини ташкил этиш ҳамда кластер тизимини жорий қилиш бўйича тадбирлар белгилаб олинди.