Республикамизда етиштирилаётган мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини “Organic” ва “GLOBAL G.A.P” стандарти талаблари асосида ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш, менежмент тизимларини жорий этиш ва сертификатлаштириш ишларини амалга ошириш, хорижий сармояларни мамлакатимизга жалб этиш юзасидан, жорий йилнинг 2 февраль куни Наманган  синов ва сертификатлаштириш марказида ўқув семинари ўтказилади.

“Organic” ва “GLOBAL G.A.P” стандартлари бўйича назарий ва амалий ўқув машғулотлар Америка Қўшма Штатларининг DAI Global LLC, USAID Agricultural Value Chain Project компанияси мутахассислари томонидан ўзбек тилида олиб борилади.

Ушбу семинарда сиз ҳам қатнашишингиз мумкин!

Манзил: 160108,  Наманган ш.,  Нодира кўч., 8 уй,               тел: (69)2288122, (93)9914569