Сурхондарё синов ва сертификатлаштириш маркази ва Афғонистон миллий стандартлаштириш идораси Балх вилояти бошқармаси билан ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.

Сурхондарё синов ва сертификатлаштириш маркази таклифи билан Афғонистон миллий стандартлаштириш идораси Балх вилояти бошқармаси бошлиғи Н.Эҳсонуллоҳ ташриф буюрди. Ушбу учрашувда икки давлат ўртасида стандартлаштириш, синов, метрология, сертификатлаштириш соҳаларида ўзаро ҳамкорлик хусусида тажрибалар алмашилди ҳамда икки давлат ҳамкорлигида комплекс лаборатория ташкил қилиш бўйича музокаралар олиб борилди.