“O'zbek-Turk Test Markazi” қўшма корхонасининг Сифатни бошқариш тизимларини сертификатлаштириш идорасига 2015 йилда берилган аккредитация гувоҳномасини тасдиқлаш мақсадида Халқаро аккредитация форумининг аъзоси (IAF) ҳисобланган Туркия аккредитация органининг (TURKAK) халқаро экспертлари томонидан навбатдаги инспекция назорати ўтказилди.

Инспекция назорати давомида халқаро экспертлар сертификатлаштириш идораси томонидан ISO 9001 стандартига мувофиқ расмийлаштирилган республикада фаолият юритадиган “Sifatli tovuq” XK, “Ziraat Bank” АЖ ва “Hi-Tech Bank” XАTБ каби етакчи саноат корхона ва банкларга ташриф буюрдилар.

Ташриф чоғида экспертлар, аудиторлик хужжатлари яхлитлигини, мутахассисларни тайёргарлик даражасини ва процедуралар ижросини ўз вақтида таъминланишини ўз вақтида бахолади. Шунингдек, қўшма корхона томонидан ташкиллаштирилган аудиторлик текширувлари давомида экспертлар қўшма корхона аудиторларининг юқори профессионал даражасини қайд этдилар.