Стандартлаштириш, метрология ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти базасида Стандартлаштириш бўйича халқаро (ISO) ташкилотининг техник қўмиталарига аъзо бўлган мутахассислар учун семинар ташкиллаштирилди.

Ушбу семинарда  “Ўзстандарт” агентлиги ва унинг ташкилий тузилмалари, “Ўзбек-турк тест маркази”, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва бошқа ташкилотлардан вакиллар иштирок этди.

Тадбир давомида техник қўмита аъзоларига ISO стандартларни ишлаб чиқиш тартиби, eCommittees (ISOTC) номли дастурдан фойдаланиш тартиби, аъзоларнинг вазифалар ва ҳуқуқлари тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди.