Ўзбекистон миллий метрология институтининг Стандарт намуналар ва ўлчовларни бажариш услубиятлари илмий тадқиқот бўлими ходимлари М. Жабборов ва Т. Ким Екатеринбург шаҳрида “Урал илмий тадқиқот метрология институти” (ФГУП) негизидаги “Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш академияси” қўшимча профессионал таълим (ФГАОУ) стандарт намуналар метрология кафедрасида малака ошириб қайтдилар.

Ходимларнинг малака оширилиши мамлакатимиз лабораторияларининг стандарт намуналарга бўлган эҳтиёжларини таъминлаб, кейинчалик маҳаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, уларни ишлаб чиқариш усуллари ва ускуналарини ўрганиш мақсадида амалга оширилди.