Сурхондарё стандартлаштириш ва метрология бошқармаси ҳамда Сурхондарё синов ва сертификатлаштириш маркази  ҳамкорлигида Жарқўрғон туманидаги “NORTEX STYLE”  хорижий корхонасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-4059-сонли қарорининг мазмун моҳияти, тадбиркорлар учун яратилган имтиёзлари ҳақида тушунчалар бериб ўтилди.

Унда хорижий инвестициялар, қўшимча иш ўринлари, ички ва ташқи бозорда истеъмолчилар учун хавфсиз, рақобатбардош ва сифатли маҳсулотларнинг ортиши каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.