Бухоро шаҳрида Зиёрат туризми бўйича биринчи халқаро форум ўз ишини бошлади. Форумни ташкил этишдан мақсад – республикаимизнинг туризм соҳасидаги имкониятлари ва салоҳиятини кенг тарғиб этиш, шунингдек, Ўзбекистонни дунё миқёсида ислом дунёсидаги зиёрат-туризми бўйича йирик марказлардан бири сифатида эътироф этишга қаратилган. Мазкур халқаро форум ислом дунёсининг  120 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилоти, илмий-академик доиралар, зиёрат туризми бўйича туристик компаниялар вакилларидан иборат хорижий меҳмонлар, шунингдек, маҳаллий ОАВ вакиллари ва туроператорлар иштирокида ўтказилмоқда.

Шу билан бирга, Зиёрат туризмини ривожлантиришда халқаро стандартларни жорий этиш, халқаро стандарт талабларига мос равишда хизмат кўрсатиш тизимларини ташкил этиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тадбирда «Ўзстандарт» агентлиги вакиллари ҳам иштирок этмоқда

Фото: Аскар Якубов

Манба: "Ўзстандарт" агентлиги матбуот хизмати