Аввал хабар берганимиздек, “GLOBAL G.A.P стандартларини жорий этишнинг афзалликлари” мавзусидаги халқаро семинари Самарқанд вилоятида ҳам давом эттирилди.

 

Машғулот жараёнларида GLOBAL G.A.P ташкилотининг Ўрта Осиё, Латвия ва Европа минтақаси координатори Э.Страздина, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури “Савдо ривожланишига кўмаклашиш” лойиҳаси координатори К.Нуриддинов, “Ўзстандарт” агентлигининг илмий-тадқиқот институти директори Ғ.Ғозиев, халқаро муносабтлар бошқармаси мутахассиси Ё.Бегматов ҳамда Самарқанд синов ва сертификатлаштириш маркази раҳбар ва мутахассислари фермар хўжаликлари раҳбарлари томонидан берилган саволларга жавоб берди.

Семинарда билдирилган назарий билимлар амалий машғулот тарзида давом эттирилди. Иштирокчилар ҳудуддаги “AGRO EKO FRUITS”, “NURSHODBEK AGRO” хўжалик майдонларида бўлиб, зарурий тавфсияларни бердилар.