Андижон синов ва сертификатлаштириш марказида Президентимизнинг 2018 йил 17 октябрдаги 3978-сонли қарори ижроси юзасидан семинар бўлиб ўтди.

Семинар давомида Андижон вилоятида фаолият кўрсатаётган экспорт салоҳиятига эга бўлган корхоналар фаолияти ўрганилди.

Шунинг билан бир қаторда вилоятдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ва экспорт қилувчи фермер хўжаликлари, агрофирмаларнинг масъул ходимлари иштирокида Global G.A.P халқаро стандартларини жорий этишнинг аҳамияти хусусида тавсиялар берилди.