“Ўзстандарт” агентлиги ҳудудий синов ва сертификатлаштириш марказлари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш йўлга қўйилди. Бунда асосий эътибор синов лабораторияларини  халқаро даражада таъмирлаш ва уларни синов ускуналари ҳамда ўлчаш воситалари билан жиҳозлашдаги илғор тажрибаларни оммалаштиришга қаратилмоқда.

Яқинда Жиззах синов ва сертификатлаштириш марказининг бир гуруҳ масъул ходимлари Қашқадарё синов ва сертификатлаштириш марказида тажриба алмашдилар.

Учрашув давомида ходимлар марказ қошидаги халқаро даражада аккредитланган “Физик-кимё” ва “Қувват” синов лабораторияларининг иш жараёни билан яқиндан танишиб, ўзлари учун зарур бўлган маълумотга эга бўлдилар.