Андижон синов ва сертификатлаштириш маркази қошидаги Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюросининг ташаббуси билан Шаҳрихон туманида экспорт салоҳиятига эга бўлган корхоналарнинг вакиллари иштирокида семинар ўтказилди.

Шунингдек, тумандаги пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ва экспорт қилувчи “Elegant shoes and” корхонаси фаолияти ўрганилиб, декларациялаш йўли билан ўз маҳсулотини сертификатлаштириш ҳамда уни халқаро стандарт талаблари асосида ишлаб чиқариш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.