Республика синов ва сертификатлаштириш маркази қошидаги “Chuqursoy” маҳсулотларни сертифкатлаштириш идораси томонидан ўтказилган синов жараёнида қадоқланган яшил нўхот маҳсулоти  яроқсиз деб топилди.

Мутахассисларнинг билдиришича, “Alfa Trade and Distribution” ҳамда “GARMONIYA FOOD TRADE” масъулияти чекланган жамиятлари томонидан республикамиз ички истеъмол бозорларига 450 млн сўм миқдоридаги ушбу турдаги маҳсулотлар олиб кирилишининг олди олинди.