Жорий йилнинг шу даврига қадар Хоразм синов ва сертификатлаштириш маркази қошидаги “Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси” вилоят ҳудудидаги 30 дан ортиқ экспортёр ва экспорт салоҳиятига эга бўлган корхоналарга амалий ёрдам кўрсатиб келмоқда.

Бюро ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги учрашув “Қўшкўпир парранда” корхонаси раҳбарияти иштирокида бўлиб ўтди. Унда “Экспорт қилинадиган маҳсулот тамғасига тушираладиган белги” ва “Global G.A.P” халқаро стандартини жорий этиш юзасидан маълумотлар берилди.