Президентимизнинг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан Ўзбекистон миллий метрология институтининг бир гуруҳ ходимлари 22 март куни Самарқанд шаҳрига саёҳат қилдилар.

Сафар давомида ходимлар қадимий ва навқирон Самарқанднинг диққатга сазовор жойларидан Мирзо Улуғбек расадхонаси, Регистон майдонларида бўлиб, шаҳарнинг бой тарихи, маданияти ва маънавияти билан яқиндан танишдилар.