Бир неча минг йиллик тарихга эга Наврўз байрами аждодларимиз томонидан шарқона янги йил сифатида кенг нишонланиб келинган. Инсон ва табиат ўртасидаги муштараклик, деҳқончилик мавсумининг бошланиши Наврўз шодиёналарида ўз ифодасини топган.

Наврўз байрами нафақат она табиатимизда, балки соҳаларда ҳам янгиланишни, ўзгаришларни туҳфа этмоқда. Шунинг учундир, ушбу байрам сайлида “Қадаминг қутлуғ келсин, Наврўз!”, “Деҳқонбобо хирмонларига барака берсин!” , – дея самимий ниятлар қилинади. 

Анъаналар давоми янги ташкил этилган “Ўзстандарт” агентлигининг “Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти”да ҳам ўз ифодасини топди. Соҳа ходимлари Наврўз айёмини ҳар йилгиданда ўзгачароқ, яъни қўшалоқ байрам сифатида кутиб олдилар.

Илмий-тадқиқот институтида бўлиб ўтган байрам тадбирида “Ўзстандарт” агентлиги раҳбарияти иштирок этиб, институтнинг мақоми хусусида, бу ўзгаришни Наврўз айёмига туҳфа сифатида қабул қилиниши, соҳа ривожи учун янада самаралироқ фаолият юритиши кераклиги, бу эса ўз навбатида жамоа учун кенг имкониятлар яратилганлигини таъкидлаб, барчани Наврўз байрами билан табрикладилар.