Китоб – руҳиятимиз озуқаси, у билан дўстлашиш кишини нафақат юксалтиради, балки унга жаҳонни танитади, ҳамроҳлик қилади, эзгуликка етаклайди. Китоб ўқиган инсоннинг ақли чархланиб, маънавияти бойиб етуклик сари илдамлайверади.

Президентимизнинг хайрли ташаббусини қўллаб-қувватлаш ҳамда ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон миллий метрология институти раҳбарияти Юнусобод туманидаги 21-сонли меҳрибонлик уйига китоблар совға қилди.

Совға қилинган китоблар ўзбек адабиётининг энг сара асарларидан танлаб олинган бўлиб, ўқувчиларнинг ёшлари учун мўлжалланган.