Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институтида “Ўзбек-турк тест маркази” томонидан ISO IEC 17025:2017 стандартининг янги турлари асосида ўқув курслари ташкил этилди. Ушбу ўқув курсларида Турк стандартлари институтининг халқаро эксперт-аудитори Mеҳтап Сезер мутахассисларга дарс ўтди.

 Ушбу семинарда “Ўзстандарт” агентлиги ва шу йўналишдаги ишлаб чиқариш корхоналарининг халқаро аккредитациядан ўтган мутахассислари иштирок этишди.